«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали Андижон шаҳар бўлими мансабдорлари 839 млн сўмлик, «Шароф Рашидов тумангаз» корхонаси мансабдолари эса 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» компаниясининг тушунтиришича, марказий иссиқлик таъминотига уланган 11,5 минг кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш қарори хонадонларга ҳисобдонларнинг ўрнатилиши ноқулайлиги ва табиий газдан кам фойдаланадиган фуқароларнинг мурожаатлари асосида қабул қилинган.
Ўзбекистонда истеъмолчилар учун «ақлли» газ ҳисоблагичларини ўрнатиш сентябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган. Дастлаб буни 2021 йил 1 августгача бажариш режалаштирилган эди, муддатлар бир неча бор ортга сурилди. Хусусий уйларнинг 97,7 фоизида ҳисоблагичлар ўрнатилган, квартираларнинг атиги 53 фоизга қамраб олинган.
Тошкентда йил охиригача 629,4 мингдан зиёд газ истеъмолчиларига «ақлли» газ ҳисоблагичларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни 2021 йил 1 августга қадар якунига етказиш топширилди. Ускуналар «Технопарк» компанияси томонидан етказиб берилади.
Андижондаги хонадонлардан бирида «Технопарк» компаниясининг ақлли газ ҳисоблагичи портлади. «Ҳудудгазтаъминот» портлашга ҳисоблагич ичида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши сабаб бўлганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг